Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ёшараётган” Тожикистон аҳолиси 2020 йилда рўйхатга олинади
10.10.2019 18:04,  
8518

Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг фармонига кўра, аҳолини ва турар жой фондини рўйхатга олиш ишлари 2020 йилнинг 1-15 октябрь кунлари амалга оширилади.

«Азия-Плюс» нашри рўйхатга олиш ишларини амалга ошириш мамлакат ҳукуматнинг зиммасига юклатилгани ҳақида хабар берди.

Тожикистонда аҳоли охирги бор 2010 йилда рўйхатга олинган эди. Ўшанда мамлакат аҳолиси 7 миллион 565 минг кишидан иборатлиги аниқланган, 2018 йилнинг майига келиб эса аҳоли сони 9 миллионга етди.

Тожикистон Марказий Осиёда туғилиш даражаси энг юқори мамлакат ҳисобланади. Республика аҳолиси йилига 2,2 фоизга ёки 220 минг кишига кўпаймоқда. Бу эса Тожикистонни энг “ёш” давлатлардан бирига айлантирди: аҳолининг қарийб 3 миллиони 14 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлардан иборат.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан