YouTube коронавирусга доир қандай видеоларни блоклашини очиқлади

YouTube коронавирусга доир қандай видеоларни блоклашини очиқлади

YouTube расмий ахборот манбалари — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва маҳаллий соғлиқни сақлаш идораларининг коронавирус тўғрисидаги хабарларига зид бўлган маълумотлар акс этган материалларни жойлашни тақиқлади.

Тақиқланган мавзулар:

- муайян миллат ёки ирқ одамлари COVID-19 га қарши иммунитетга эга эканлиги тўғрисида;

- халқ табобати билан даволанишга ва касал бўлганда тиббий ёрдам сўрамасликка оид чақириқлар;

- нафас сиқилиши — организмда коронавирус борлигининг ишончли аломати экани тўғрисида;

- коронавирус юқтириш эҳтимоли туфайли Осиё таомларини тановул қилмаслик ҳақида;

- COVID-19 касаллиги 5G тармоғи орқали тарқалишдан келиб чиққани тўғрисида;

- касаллик иссиқ иқлимли мамлакатларда тарқамаслиги ҳақида;

- ижтимоий масофа ва изоляцияланиш вирус тарқалишини тўхтатиш бўйича самарали восита эмаслиги тўғрисидаги видеолар.