Американинг Alphabet Inc. компанияси Европа Иттифоқи ҳудудида YouTube видеохостинги видеолари сифати пасайтирилишини эълон қилди. Бунга сабаб сифатида коронавирус пандемияси туфайли кўплаб компаниялар масофавий иш режимига ўтганлиги кўрсатилган деб ёзмоқда Reuters.
Таъкидланишича, интернет трафикнинг асосий қисмини видеолар ташкил қилгани учун ҳам компания бундай қарорга келган.
Аввалроқ, яна бир Америка компанияси Netflix ҳам шундай чорани кўрган эди.