Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ёввойи, ожиз ва аҳмоқона: Шимолий Кореяча стратегия
12.06.2016 14:30,  
14

Маълумки, Шимолий Корея узоқ йиллардан буён ўз қўшнилари ва АҚШга ракета синовлари орқали пўписа қилиб келади. Бироқ бу йўл  билан Шимолий Корея ўз мақсадига эришади деб бўлмайди. Пхеняннинг кўр-кўрона ракеталар синови орқали қўрқитишга ва босим ўтказишга уриниши хато стратегия. Нега? Тасаввур қилинг, бир давлат ўзининг қудратини кўрсатиб қўйиш учун ракеталар учириб, синов ўтказди. Агар синов муваффақиятсиз ўтса, давлат кучсиз кўринади, агар муваффақиятли ўтса, бу ўша давлат учун муаммо олиб келади холос. Давлатнинг фақат душман орттиргани қолади. Ташқи босим ортади, иқтисодиёт чўкади. Ҳозирги замонда ташқи интеграциясиз бирор давлат ривожлана олмайди. Бирор қуролни мутлақо маҳфий яратиб, ривожлантириш эса анча фойдалироқ. Қурол тайёр бўлганда у ошкор этилади ва атрофдаги давлатлар талмовсираб қолади.

Шимолий Корея бўлса мана йиллардирки ошкора усулдан фойдаланиб келмоқда. Пхенян таҳминий йиллик 28 миллиард доллар даромадининг асосий қисмини қуролланишга сарфлайди. Шу сабабли мамлакат иқтисодиёти боши берк кўчага кириб қолганига анча бўлган. Агар қийналиб қолса, АҚШ, Жанубий Корея, Япония, Россия ва Хитой каби давлатлар билан музокара столига ўтириб, ортиқ қуролланишни давом эттирмасликка сўз берган ҳолда, озиқ-овқат ва бошқа кўмакларни олиб келади. Ўзини бироз тиклаб олгандан сўнг, қуроллар устида иш олиб боришни яна давом эттиради. Шимолий Кореа бу маневрдан анча вақтдан буён фойдаланиб келмоқда. Аслида эса Пхенян бирор қурол устидаги тадқиқотларни муваффақиятли якунламаган. Мободо, бирор бир синови муваққиятли чиқса, бу ракеталар АҚШ ёки Жанубий Кореяга қарши қаратилганини даъво қилиб, уларни чўчитишга ҳаракат қилади. Хақиқатда эса бу синовлар билан ўз бошига фақат ташвиш орттиради. 
 

Шимолий Корея нега бу стратегияни танлади, деган савол туғилади. Буни шундай тушунтириш мумкин: СССР қулагандан сўнг пушти-паноҳидан ажралиб қолган шимолликлар иқтисодиётида дахшатли жарлик пайдо бўлди. Кўпчилик бу инқироз тез орада ҳукуматни қулатиб, Корея яриморолини бирлашишига сабаб бўлади деб таҳмин қилган эди. Ҳукумат эса, табиий равишда, ҳокимиятни ўз қўлида сақлаб қолиш учун ҳар нарсага тайёр эди. Ким Чен Ир ҳукумати мавжуд вазиятда бирор ташқи куч мамлакат ичкарисига суқилиб кириб, инқилоб кўтаришидан доимо хавотирланарди. Жаноб Кимга ташқи давлатларни Шимолий Корея ички ишларига аралашишдан тийилишига сабаб бўладиган ўзгача стратегия зарур эди ва ҳукумат ҳокимиятдан ажраб қолмаслик учун ядро қуроли устида иш бошлаб юборди. Мана 20 йилдирки, Шимолий Кореянинг ўзини қийнаб бўлсада юритаётган ёввойи, ожиз ва аҳмоқона стратегияси иш бериб келмоқда.

 

Уч томонлама стратегия

Биринчиси- ёввойи стратегия: шимолликлар варварларча сиёсат юритиб келишди. Иккинчиси-ожиз стратегия: Шимолий Корея ўзининг кўп йиллик нотўғъри сиёсати натижасида шу аҳволга келиб қолдики, мамлакат иқтисодиёти чўкиб, тез орада ҳукуматнинг ўзи қулайдигандек фикр уйғотади кишида. Учинчиси-аҳмоқона стратегия: ақлан ноқис одамга босим ўтказишга уриниб кўрсангиз, у вахшийларча сизга тажоввуз қилишдан тоймайди, бундай шахсларнинг ҳаракатини олдиндан таҳмин қилиб бўлмайди, улардан ҳар нени кутса бўлади. Пхенян ҳам йиллардирки, айнан шундай сиёсат юритиб келмоқда, яъни бугун қайси давлат шимол режимига босим ўтказишга уринса, эртага ўша давлат учун янги ракета тайёр бўлиб, синовдан ўтказилади ва бутун давлат медиасида баралла айтилади.

 

Бошланишида, Пхеняннинг ёввойи стратегияси Сеулни бомбардимон қилишга олиб келди. Шимолий Корея чегара бўйлаб артилерияни тўплади ва жанубий қўшнисининг пойтахтини ер билан яксон қилди. Гарчи урушда шимолликлар мағлуб бўлган бўлса ҳам, Жанубий Корея ва унинг иттифоқдошлари Пхенян режими ағдариб ташлашдан тийилишди. Шимолий Корея ёввойи стратегиясининг кейинги ҳаракати ракеталар ва ядровий қуроллар устида иш бошлаш бўлди. 

 

Шундан сўнг кўпгина давлатлар шимолликларнинг варварча ўйинида иштирок этиш истагини билдиришди, бироқ Шимолий Корея бу ўйинга бир ўзгартириш киритди: ўзини ожиз кўрсатиш. Шимолий Корея мамлакатнинг жарликка қулаган иқтисодиёти, ижтимоий муаммолар, озиқ-овқат тақчиллигини овоза қила бошлади. Ўзининг ожизлигини кўрсатиш кампанияси очиқ-ошкора олиб борилмади, албатта. Чириган иқтисодиёт, мамлакатдаги оғир ҳаётни кўриб турган бирор давлат шимол режимини ағдаришда хеч қандай манфаат кўрмасди. Тўғрида, қулаб ётган уйни тозалаб, ўрнига янгисини тиклашга кимнинг ҳам иштиёқи бор ҳозирги замонда. Мамлакатни нураб бораётганига гувоҳ бўлиб турган давлатларда режимнинг ўзи бир кун келиб қулайди, уни ағдаришга уриниб, бошга ортиқча ташвиш ортиргандан фойда йўқ, қабилада тасаввур уйғонади. Пхенян учун худди шу нарса керак эди.   

 

Шимолий Кореянинг юқоридаги стратегиялари икки карра фойда келтирди. Пхеняннинг ҳарбий-ядровий қудрати неларга қодирлиги савол остида қолар экан, кўпгина давлатлар у билан муомалада қадамларини ўйлаб босишга мажбур бўлишди. Давлатларни бир қанча жавоби топилмас саволлар қийнарди: агар Шимолий Кореяга босим ўтказилсаю, унда ҳақиқатда ядровий қурол бўлсачи? Балки Кореянинг ҳақиқий ҳарбий қудрати хеч нарсага қодир эмасдир? У намойишкорона ўтказаётган синовлар шунчаки ўзини кучли қилиб кўрсатиш йўлидаги сиёсий ўйиндир? Ҳозирги кунда ҳам ғарб таҳлилчилари Шимолий Кореянинг асл қудрати ва ожизлиги борасида аниқ бир тўхтамга келолганларича йўқ.

 

Шимолликлар айтиб ўтилган икки тактикани мукаммаллаштириш учун учинсини қўшишди. Пхенян ўзини ақлан носоғлом одамдек кўрсата бошлади: ўзи ҳам натижаси ҳақида бирор тасаввурга эга бўлмаган қуроллар устида тажрибалар бошлади, қўшнилари ва бошқа давлатларга бир неча бор таҳдид қилди, бирор сабабсиз Жанубий Корея кемаларини чўктириб юборди.

 

Шу сабабли Шимолий Корея узоқ йиллардан буён ўзининг ёввойи, ожиз ва аҳмоқона стратегияси билан яшаб келмоқда, у билан муносабатдаги энг яхши йўл унинг жиғига кўп тегмаслик ва ҳукумат тузумига эътибор бермаслик бўлиб қолмоқда.

Эҳтиёткор ядро дастури

Шимолий Корея ўзининг абадий ядро дастурига эга. Аслида Пхенян бирор қуролни охиригача етказмаган, лекин буни хеч ким исботлаб беролмайди, фақат таҳмин қилиш мумкин. Шимолликларнинг олдиндан таҳмин қилиб бўлмас сиёсатидан хар нарса кутса бўлади. Бугун-ерта улар ядро қуролини тайёрлаб, хеч қандай сабабсиз қўшни давлатларга уруш очиб юбориши ҳам хеч гапмас. Шу туфайли, АҚШ, Россия, Хитой, Япония ва Жанубий Корея мунтазам шимолликларни музокаралар столига таклиф этиб, уларни бирор аҳмоқгарчилик қилиб қўймасликка даъват этиб келишади.

 

Қизиқ томони, Шимолий Корея шу пайтгача пўписалардан бошқа бирор эътиборга лойиқ ёки хавф туғдирадиган ҳаракат содир этмади. Корея Урушидан буён қатор синовлар ўтказиб, ён-атрофидаги давлатларга дағ даға қилиб келган бўлсада, халқаро реакцияга сабаб бўладиган бирор иш қилишдан ўзини тийиб келди. Бунинг сабаби Пхенян ҳарбий қудратига ўзи ҳам ишонмаслиги ёки ядровий дастурни ҳали охирига етказмаганлигида бўлиши мумкин.

 

Пхенян билан алоқаларда узоқ йиллардики қизиқ бир ҳолат одат тусига кириб қолган: АҚШ, Япония ва Жанубий Корея шимолликларни ховуридан тушириш учун одатда Хитойга мурожаат қилишади. Бу эса жуда ғолата ҳолат, чунки Хитой айни вақтда Жанубий ва Шарқий денгизлар туфайли АҚШ ҳамда унинг минтақадаги иттифоқчилари билан совуқ муносабатда.

Жорий йилнинг бошида денгиздаги кемалар ҳаракати туфайли Хитой-Япония муносабатлари деярли душманона тус олди. Пхеняннинг ядро қуролини синаш ҳақидаги баёноти эса Вашингтон ва Токиони яна бир бор Хитой пойига бош уришига сабаб бўлиши мумкин. Шимолий Корея айни синов АҚШ ва унинг «хамтовоқлари»га қарши қаратилишини ошкора айтар экан, ундан ҳар нарсани кутиш мумкинлигини биладиган Япония ҳамда АҚШ бўлиши мумкин бўлган

инқирозни олдини олиш учун Хитойнинг ҳар қандай шартига рози бўлишлари турган гап. Бундан эса Хитой-Япония ўртасидаги зиддиятли ороллар масаласини ҳам кимнинг фойдасига ҳал бўлишини таҳмин қилса бўлади.

 

Мавжуд вазиятдан Хитой қай йўсинда фойдаланиб қолишини таҳмин қилиш мушкул. Шимолий Корея ва Хитой бир вақтлар ягона лагерьда бўлишгани ва СССР қулагандан сўнг алоқаларни яширинча давом эттиришгани ҳаммага маълум, лекин сўнги пайтларда Хитой ҳам «Шимол Бошоғриғи» ҳал этилишини истаётганини кузатиш мумкин. Нима бўлганда ҳам, айни вақтда Пекин учун манфаатларни амалга ошириб олиш учун қулай фурсат келди.

 

Шунга эътибор қилиш лозимки, сўнги йилларда ёввойи, ожиз ва аҳмоқона-Шимолий Корейсча стратегияни баъзи давлатлар ҳам ўзлаштириб олишмоқда. Эрон энг яхши шогирддир. Худди Шимолий Корея каби натижасиз ядровий дастур билан ўзини кимлигини кўрсатишга уринмоқда, қўлида айфон тутган ёшлари билан ўзини иқтисодий ожиз, инқирозга ботган давлатдек тутмоқда. Эрон ўзини камбағал кўрсатиш рольини Шимолий Корея сингари ёки ундан ўтқазиб ўйнаяптими-ўқми-буниси номаълум, лекин расмий Теҳронда хеч бўлмаганда Шимолий Кореядагидек очарчилик муаммоси мавжудмас.  

 

Қўшимча сифатида Эрон аҳмоқона стратегиядан ҳам фойдаланмоқда. Бутун форсларни ўлимига сабаб бўлса ҳам, Теҳрон ядровий урушни бошлаб юбориши хеч гап эмас. Бу Исломий Республика ўзининг сиёсати туфайли буткул жаҳон харитасидан ўчиб кетадими ёки халқаро майдондаги асосий кучга айланадими-бундай фаразларнинг адоғи йўқ. 

 

«Ёввойи, ожиз ва аҳмоқ бўлиш» стратегияси ҳақиқатда ёввойи, ожиз ва аҳмоқ давлатларга хос. Қўлидан бирор иш келмайдиган режимлар яшаб қолиш учун шу каби йўлни танлашади. Бошида бу стратегия иш бериши мумкин: улар жаҳон сиёсатидаги асосий мавзуга, халқаро муносабатлардаги муҳим ўйинчига айланишади, ҳар ким улар билан ўйлашиб муомала қилади, хаттоки буюк қудратлар ҳам, бироқ бир кун келиб уларнинг асл ҳолатлари ошкор бўлганда боши берк кўчага кириб қоладилар. Чунки улар ҳақиқатда ёввойи, ҳақиқатда ожиз ва ҳақиқатда аҳмоқдирлар, бундай режимлар бошқарувга нольойиқлар.

 

Дипломатия халқаро муносабатлар мўжизасидир. Дипломатик йўл билан ҳар қандай муаммони зиддиятга бормай ҳал қилиш мумкин. Дипломатия айни вақтда кичик, қашшоқ, ўз қобиғига биқиниб олган шимолликлар учун энг зарур нарса. Ҳозирги замон урушларни, айниқса, ядровий урушларни кўтармайди. 21 асрдаги урушлар биринчи навбатда урушни бошлаган томоннинг халокатига сабаб бўлади. Шимолий Корея ва Эрон каби давлатлар бу ҳақиқатни тушунмаяпти ёки тушунишни хоҳламаяпти. Зеро улар буни англаб етганда кеч бўлган бўлиши мумкин…

Муаллиф: Аваз Такҳиров 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан