Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ёзги таътил тадбирлари ва оромгоҳлар учун 100 млрд сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади
9.06.2022 13:18,  
27

Болаларнинг мазмунли дам олишини ташкил этиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ҳузурида “Ёз-2022” штаби ташкил этилди. 205 та стационар оромгоҳларда фаолият юритиш учун жами 4 683 нафар педагог кадрлар рўйхати шакллантирилиб, улар махсус ўқув дастурлари асосида ўқитилди.

Жорий йилги ёз мавсумида жами 1 131 та оромгоҳ (205 та стационар ва 926 та соғломлаштириш майдончалари) фаолият кўрсатиб, уларда 297 441 нафардан зиёд болалар дам олдирилиши режалаштирилган.

Мавсум давомида болаларни оромгоҳларда дам олдириш ва соғломлаштириш тадбирлари учун жами 100 млрд. сўмдан зиёд маблағ йўналтирилади.

Жорий йилнинг 8 июнь ҳолатига 533 та таълим муассасасида соғломлаштириш майдончалари ташкил этилган бўлиб, уларда 47 840 нафар болалар дам олдирилмоқда.

Соғломлаштириш майдончаларда ўқувчиларнинг ёзги таътилини мароқли ташкил этиш учун:

- 5 278 нафар меҳнат таътилида бўлмаган педагог ва ходимлар жалб қилинган. Уларда турли ривожлантирувчи компьютер ўйинлари, тасвирий санъат, ментал арифметика каби тўгараклар фаолияти йўлга қўйилди;

кинозаллар ташкил этилиб, болаларга мўлжалланган энг қизиқарли кино ва мультфильмлар намойиш этилмоқда;

5 та муҳим ташаббус доирасида кўрик-танлов, фестиваль ва тадбирлар ўтказилмоқда;

- болалар учун сунъий сузиш ҳавзалари ҳам ташкил этилган.

Бундан ташқари Ёз мавсумида 5 та муҳум ташаббус доирасида 20 дан ортиқ кўрик-танлов, фестивал ва спорт мусобақалари ўтказилиб, уларга 1,2 млн нафардан ортиқ ўқувчиларни жалб этиш кўзда тутилган.

Болаларнинг интеллектуал, маънавий ва ахлоқий камол топиши учун Республика “Болалар кутубхонаси” томонидан 10 дан ортиқ фестиваль ва кўрик-танловлар ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Оромгоҳларга 123 минг дона болалар адабиётлари етказиб берилган ва kitob.uz платформасидан адабиётларнинг электрон ва аудио шаклларидан фойдаланиш бўйича шароитлар яратилди.

Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти томонидан “5 ташаббус – спорт билан” шиори остида стритбол, кураш ҳамда “Қувноқ стартлар” спорт мусобақалари ташкил этилади.

217 та “Баркамол авлод” болалар мактаблари ва 13 та “Болалар кутубхоналари”нинг фаолияти алоҳида режа асосида йўлга қўйилмоқда.

Жумладан “Баркамол авлод” болалар мактабларида болаларга мактабдан ташқари қўшимча таълим бериш жараёнини инновацион методлардан фойдаланган ҳолда ташкил этиш учун 7 йўналишда 65 номдаги тўгараклар фаолият олиб боради. Уларда Ҳунармандчилик ва қўл меҳнати йўналиши, Жисмоний тарбия ва спорт йўналиши, Маданият ва санъат йўналиши, Техника, конструкторлик ва моделлаштириш, Туризм ва экология йўналиши ҳамда Хорижий тиллар йўналишлари бўйича қатор ўқув дастурлари ишлаб чиқилди.

Бундан ташқари болаларни ёз мавсумида бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларга яхши кайфият улашиш мақсадида жорий йилнинг июнь-август ойлари давомида “Баркамол авлод” болалар мактабларида “Таътил __ БАРКАМОЛ билан” шиори остида кўрик-танлов ва мусобақалар бўлиб ўтади.

Маълумот учун: Бугунги кунда халқ таълими тизимида 217 та “Баркамол авлод” болалар мактаблари мавжуд бўлиб, улардаги мавжуд 9033 та тўгаракларга 260 минг нафардан ортиқ ўқувчи-ёшлар жалб қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан