Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЙПХ ходимига пора таклиф қилган ҳайдовчи кўлга олинди
22.03.2022 19:24,  
2253

2022 йил 20 март куни Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон тумани, "Какайди" қўрғонида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Э.Нурматов томонидан "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилганда, ўзаро мулоқот жараёнида ҳайдовчи А.С.нинг оғзидан спиртли ичимлик ҳиди келаётганлигини ходим пайқаган ва уни текширувдан ўтишга таклиф қилган.

"Алкотестер" мосламасининг натижасига кўра, ушбу ҳайдовчи спиртли ичимликдан маст ҳолдалиги тасдиқланган. ЙПХ ходими томонидан ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 131-моддаси тартибида баённома расмийлаштирилиб, автомобили ушбу Кодекснинг 291-моддасига кўра, вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.

Ҳайдовчи ЙПХ ходими Э.Нурматовдан тегишли чора кўрмаслигини сўраган ва эвазига 300 (уч юз) АҚШ доллари миқдорида пул беришни таклиф қилган.

Шундан сўнг, ходим Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи номига билдирги орқали мурожаат қилиб, пора таклиф қилаётган фуқарога нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.

Ҳолат юзасидан 21 март куни соат 12:00 ларда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан тезкор тадбир давомида, фуқаро А.С. ЙПХ ходимига 300 (уч юз) АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида бераётган вақтда қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жарқўрғон тумани прокуротураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан