Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЙПХ ходимини машинасида судраб кетган ҳайдовчи озодликдан маҳрум қилинди
4.03.2021 10:43,  
302

Қўқон шаҳрининг Фаробий кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими «тўхташ тақиқланади» белгиси бор жойга қўйиб кетилган «Нексия-2» русумли автомашина ҳайдовчисидан ҳужжатларини сўраб, содир этган қоидабузарлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирмоқчи бўлганида ҳайдовчи ходимга фаол қаршилик кўрсатиб, уни автомашинасида судраб кетади. Тахминан 50-100 метрлар масофага судраб боргач, ходим ерга йиқилиб, тан жароҳати олади.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тўпланган материаллар ҳайдовчига нисбатан қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судига тақдим этилган эди. 

Суд жиноят материалларини атрофлича кўриб чиқиб, ҳайдовчига нисбатан бир йилу олти ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашга қарор қилди ва ҳукм чиқарди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан