ЙТҲ натижасида Дамасдан "коробка" қолди

ЙТҲ натижасида Дамасдан

Фото: yhxbb.uz

Қашқадарё вилояти Китоб туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, 23 август куни соат 19:30 ларда Китоб тумани Сарой қишлоғи ички йўлида ҳайдовчи С.И. (1979 й.т.) “Дамас” русумли автомобилни бошқараётиб йўлдаги нотекисликдан қочиб қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи Ж.Ж. (1996 й.т.) бошқарувидаги “Камаз 5511” русумли юк автомашинаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.

Фото: yhxbb.uz 

 

Натижада Дамас ҳайдовчиси 41 ёшли С.И. оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

Фото: yhxbb.uz 

 

Мазкур ЙТҲ юзасидан Китоб тумани Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.