ЙТҲ оқибатида Туркиядаги ватандошимиз вафот этди

ЙТҲ оқибатида Туркиядаги ватандошимиз вафот этди

Мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги (Туркия) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2020 йил 21 феврал куни шаҳар кўчаларидан бирида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси М.К. вафот этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Бош консулхона зарурат туғилганда ҳамюртимизнинг жасадини дафн этиш учун ватанга юборишда унинг қариндошларига консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларда ёрдам бериш учун вазиятни назоратга олган.

Шунингдек, вазирлик Туркия, Болгария, Руминия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.