ЙТҲ содир этган Малибу автомашинаси электр симлар бетон устунини уриб синдирди

ЙТҲ содир этган Малибу автомашинаси электр симлар бетон устунини уриб синдирди

Фото: Sof.uz

Бугун 22 февраль куни кеч соат 17:30 ларда, Яшнабод тумани Зебо Шамсутдинова кўчасидаги Автомобилларга газ қуйиш шаҳобчаси олдида Малибу ва Ласетти Жентра автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берди.

ЙТҲни кўрган одамларнинг айтишича, қора рангли Малибу автомашинаси Зебо Шамсутдинова кўчаси бўйлаб Фарҳона йўли кўчаси томон катта тезликда ҳаракатланиб, йўлнинг чап томонида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шаҳобчасига бурилмоқчи бўлган кулранг Ласетти Жентра автомашинаси билан тўқнашиб кетган. Тўқнашув оқибатида Малибу ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб йўлнинг ўнг томонидаги электр симлар бетон устинини уриб синдирган ва устун Малибу автомашинасини устига қулаб тушган. 

ЙТҲни содир этган автомашина эгалари ушбу ҳолатни қизғин муҳокама қилишларидан ҳеч ким жабр кўрмаган.