Хитой Халқ банки миллий валюта курсини пасайтиришда давом этмоқда ва 2022 йил 3 ноябрга келиб, у бир доллар учун 7,2472 юанни ташкил этди, бу сўнгги 14 йилдан ортиқ вақтдаги энг паст кўрсаткичдир. Бу ҳақда регулятор сайтида хабар берилди.
Регулятор баёнотида айтилишича, пайшанба куни юаннинг долларга нисбатан ўртача курси 2008 йил 22 январдан бери биринчи марта 275 базавий пунктга пасайган.
Октябрь ойи ўрталарида Reuters агентлиги банк секторидаги манбаларга таяниб, Хитойнинг йирик банклари юань курсини қўллаб-қувватлаш учун доллар сотишни бошлагани ҳақида хабар берган эди. Агентлик маълумотларига кўра, тегишли буюртма кредит ташкилотлари томонидан сентябрь ойида олинган. Шу билан бирга, доллар сотилгандан кейин курс бир доллар учун 6,95 юанга тушиб кетди.
Бунгача BCS Mir Investments фонд бозори бўйича эксперт Дмитрий Бабин октябрь ойида рубль санкциялар босими остида бўлишини, бу унинг Хитой юанига ва Гонконг долларига нисбатан заифлашишига таъсир қилишини айтди.