Юаннинг Хитой халқ банки томонидан кузатиб бориладиган валюталар саватига нисбатан курси 30 март, чоршанба куни 16 ой мобайнидаги минимумга тушди. Бу ҳақда Bloomberg маълум қилди.
Хитой миллий валютасининг бундай динамикаси Пекин ташқи савдодаги ўзи учун муҳим валюталар саватига нисбатан юань девальвациясини давом эттираётганлиги билан боғлиқ хавотирларни кучайтирмоқда.
Мамлакат валюта биржасининг (CFETS) юанли индекси — CFETS RMB 2014 йил охиридан бери илк бор 98 пунктдан пастга тушди.