Ўзбекистон 8 ойда юк автомобилларини энг кўп экспорт қилган давлатлар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистон 8 ойда юк автомобилларини энг кўп экспорт қилган давлатлар рўйхати эълон қилинди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон 8 та хорижий давлатларга қиймати 9,9 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 572 та юк автомобилларини экспорт қилган.

Юк автомобиллари экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 62 тага камайган.

Ўзбекистон 8 ойда юк автомобилларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон — 386 та
Сингапур — 71 та
Қирғиз Р. — 65 та
Афғонистон — 29 та

2021 йилнинг январь-август ойларида 2 577 дона юк автомобиллари ишлаб чиқарилган.

Ўзбекистонда аҳолига тегишли бўлган 168 810 та юк автомобиллари бор.