Юк машинаси поездга урилиб кетди – бир киши вафот этди

Юк машинаси поездга урилиб кетди – бир киши вафот этди

Фото: Ўзбекистон темир йўллари

13 октябр, сешанба куни “Тошкент-Андижон” йўналишида қатнаётган йўловчи поезд иштирокида Фарғона вилояти ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси хабар бермоқда.

Газ-53 юк машинаси №62 рейс билан қатнаётган йўловчи поезднинг локомотивига урилиб кетди. Ҳодиса кечки 21:40 ларда Бувайда – Қўқон станциялари оралиғида юз берди. Машина ҳайдовчиси туширилган шлагбаумни айланиб ўтишга уриниб, темир йўлларни кесиб ўтиш билан боғлиқ йўл ҳаракати қоидасини бузган.

Воқеа натижасида юк машинасининг салонига жиддий зарарланди ва ҳайдовчиси  Т.С. воқеа жойида вафот этди. Шунингдек, локомотив ва поезднинг биринчи вагонига ҳам зарар етган. Поезд йўловчилари ва машинистлари орасида жароҳатланганлар ва қурбонлар йўқ. Зарарланган локомотив Қўқондаги локомотив депосига етказилиб, унинг ўрнига қатновни бошқа электровоз амалга оширган.

Ҳодиса натижасида йўловчи поезди 42 дақиқага кечиктирилди. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари ва тегишли идоралар ЙТҲни текширмоқда.