Юк машинасидан топилган 39 жасад борасида янги маълумотлар аниқланди (видео)

Юк машинасидан топилган 39 жасад борасида янги маълумотлар аниқланди (видео)

Британиянинг Эссекс графлигида юк машинасида ҳалок бўлган одамлар жон беришлари олдидан ўз қариндошлари билан боғланишга уринганлар, деб ёзмоқда Sputnik нашри.

Ўттиз тўққиз жасад ортилган юк машинаси полиция томонидан Англия шарқида аниқланган эди. Машина Грейс шаҳарчасидаги саноат зонасида тўхтаган бўлган. Юк машинаси Англияга Болгариядан 19 октябр куни кириб келган. Кейин маълум бўлишича, ҳалок бўлганлар Хитой фуқаролари эканлиги аниқланган. Одамлар кузовнинг музлаткич қисмида қолдирилган. У ерда ҳаво ҳарорати -25 даражани ташкил қилган.

Нашр ёзишича, ОАВларда ҳалок бўлганлар орасида вьетнамликлар бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалган. 26 яшар Фам Тхи Тра Маянинг қариндошлари журналистлар билан боғланишган ва фожиа юз берган кунда "Ойижон, мени кечиринг. Чет элга сафарим ўхшамади. Мен сизни ва дадамни жуда ҳам яхши кўраман. Мен ўляпман, чунки нафас ололмаяпман", деган мазмундаги даҳшатли SMS олишганини айтишган.

Қиз ўзининг охирги хабарини сешанба куни 22:30да — контейнер Бельгиянинг Зебрюгге шаҳридан Британиянинг Пурфлитига етиб келишидан икки соат олдин юборган.

Вьетнамлик қизнинг акаси Фам Тхи Ча Ми синглиси Буюк Британияга етиб олиш учун 30 минг фунт (38 минг доллар) тўлаганини маълум қилган.

"У аввалига Хитойга учди, у ерда икки кун бўлгач, Францияга йўл олган эди. Ҳар битта давлатдан бизга қўнғироқ қилиб турди. Синглим биринчи марта Британия чегарасини 19 октябр куни кесиб ўтишга ҳаракат қилган, аммо уни тутиб олиб, ортга қайтаришган. Бу қайси портда юз берганини билмайман", - деб хабар қилган эркак.

Юк машинасида ҳалок бўлганлар орасида 20 яшар вьетнамлик Нгуен Динь Луонг ва 19 яшар қиз ҳам бўлган бўлиши мумкин. Лондондаги Вьетнам элчихонаси уларга ўз яқинларини қидираётган бир нечта оила мурожаат қилгани тўғрисида хабар берган. Ҳалок бўлганлар орасида камида 10 киши Вьетнам фуқаролари бўлиши мумкин деган эҳтимоллар бор.

Одамларнинг оммавий ҳалок бўлишгани иши юзасидан юк машинаси ҳайдовчиси — 25 яшар шимолий ирланиялик Мо Робинсон қўлга олинган. Сал кейин одам савдоси мақсадида тил бириктириш ва қасддан амалга оширилмаган қотилликда гумонланиб яна икки нафар эркак ва бир аёл қўлга олинган.