Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Юмронқозиқ Олтин Ўрда хазинасини топишда ёрдам берди
9.02.2019 18:51,  
59

Марийск давлат университети олимлари Россиянинг Астрахан вилоятида 14-аср охирига мансуб кумуш тангалардан иборат хазинани аниқладилар. Ушбу хазинани аниқлашда олимларга юмронқозиқ ёрдам берган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Олимлар Селитренск шаҳри ҳудудида, XIII-XV асрларда Олтин Ўрда пойтахти бўлган Сарой шаҳри ўрнида қазилма ишларини олиб боришаётган эди.

Иш фаолияти давомида тадқиқотчилар юмронқозиқ унга ер остида ҳаракатланишга ҳалал берган кумуш тангаларни ташқарига чиқариб ташлаганини пайқаб қоладилар.

Археологлар тангаларни йиғиб олиб, ана шу жойда қазиш ишларини бошлаб юборадилар. Хазина шу тариқа топилади.

Кумуш тангалар хазинаси Ўрта аср тангаларининг зарб қилиш хусусиятлари ҳамда Олтин Ўрда пул муомаласини тизимига ойдинлик киритиш имконини беради, деб аниқлик киритган Марийск давлат университути ходимлари.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан