Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЮНЕСКО Шаҳрисабз бўйича қарор қабул қилди
2.07.2019 22:55,  
23

Шаҳрисабз тарихий маркази ЮНЕСКО томонидан Умумжаҳон меросининг хавф остидаги объектлар рўйхатида қолдирилди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов Фейсбукда хабар берди.

"ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мерос масалаларига бағишланган 43-сессиясида Шаҳрисабз бўйича қарор қабул қилинди. Ҳужжатда Ўзбекистон раҳбарияти томонидан бутунжаҳон меросга кирувчи объектларни ҳимоя қилиш бўйича қабул қилинган чоралар, ҳамда ҳукумат томонидан тарихий шаҳарларда қурилиш ишларини тўхтатиб туриш ҳақидаги қарори олқишланиши таъкидланган. Ҳужжатда шаҳарни ривожлантириш бўйича аниқ тавсиялар мавжуд ва Шаҳрисабз хавф остидаги объект рўйхатида қолдирилиши ҳақида айтиб ўтилган. Ўзбекистон томони икки йил ичида шаҳарни регенерация қилиш бўйича режа лойиҳасини ишлаб чиқиш мажбуриятини олди", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Баку шаҳрида ўтказилаётган ЮНЕСКО Бутунжаҳон маданий меросининг 43-сессиясида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан