Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси музликларининг учдан бир қисми 2050 йилга келиб эриб кетади
5.11.2022 06:31,  
14

ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган музликларнинг учдан бир қисми 2050 йилга бориб эриб кетади. Бу ҳақда ташкилот ҳисоботида айтилади, дея хабар беради Euronews.

Муаллифларнинг фикрича, Килиманджаро вулқонидаги, Доломит Альп тоғлари, Пиренейлар ва АҚШдаги Йосемит миллий боғидаги муз массаларини, иқлим ўзгаришига қарши қандай чоралар кўрилмасин энди сақлаб қолиш мумкин эмас деб ҳисоблайди.

Шу билан бирга, глобал исиш Цельсий бўйича 1,5 даражадан ошмаса, музликларнинг қолган учдан икки қисмини сақлаб қолиш мумкин.

ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига ҳаммаси бўлиб 18600 та музлик киритилган, яъни дунёдаги ҳар ўнинчи музлик. Уларнинг умумий майдони 66 минг квадрат километрни ташкил этади.

ЮНЕСКО мутахассислари бу музликлар ҳар йили 58 миллиард тоннага яқин сувни йўқотишидан огоҳлантирмоқда. Бу денгиз сатҳининг кўтарилишига олиб келади ва музликлар тоза сув манбаи бўлган маҳаллий аҳоли унинг танқислигига дуч келиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан