Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЮНИСЕФ: Болалар нотўғри овқатланишдан семириб кетяпти
16.10.2019 00:56,  
91

ЮНИСЕФ маълумотига қараганда, дунёда 5 ёшгача бўлган 200 миллион бола ё тўйиб овқат емайди, ёки ортиқча вазнга эга.

6 ойликдан 2 ёшгача бўлган ҳар уч боладан икки нафари нотўғри овқатлантирилади, бунинг оқибатида ўсиш учун керакли озиқ моддаларини ололмайди. Бу эса ўз навбатида иммунитетнинг пасайишига ва ақлий ривожланишнинг секинлашишига сабаб бўлиши мумкин.

“Охирги ўн йилликлардаги технологик, маданий ва ижтимоий ривожланишга қарамай, биз оддий ҳақиқатни унутиб қўйдик: болалар ёмон овқатланса, ёмон яшайди, – дейди ЮНИСЕФ раҳбари Генриетта Фор. – Гап фақатгина болаларнинг қанча еганида эмас, балки нимани ва қандай еганида”.

Ташкилотнинг сўнгги ҳисоботида айтилишича, дунёда беш ёшгача бўлган қарийб 150 миллион боланинг бўйи, 50 миллион боланинг эса вазни етарли эмас. Айни пайтда худди шу ёш гуруҳидаги 40 миллион бола ёмон, нотўғри овқатлантирилгани туфайли вазни ортиб кетган.

Мактаб ёшидаги болалар ярим тайёр маҳсулотларга, аниқроғи, фастфудга ўрганиб қоляпти.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра, 2005-2016 йиллар орасида ортиқча вазни болалар икки баравар ортган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан