Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








ЮНИСЕФ томонидан Ўзбекистонга умумий қиймати 1,5 миллион АҚШ доллар қийматидаги компьютер жамланмаси тақдим қилинди
7.06.2022 11:03,  
32

Жорий йил март ойида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЮНИСЕФ томонидан 2022-2025 йилларга мўлжалланган 102,5 миллион АҚШ долларилик "Йўл харитаси" имзоланган эди.

Кеча ушбу ҳамкорлик доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлигига мамлакатимизда миллий иммунизация тизимини мустаҳкамлаш ва соғлиқни сақлаш соҳасини янада ривожлантириш мақсадида 2150 та замонавий компьютер жамланмалари топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари М.Мамедзаде, вазирлик масъуллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тақдим этилган ушбу компьютер воситаларининг умумий қиймати 1,5 миллион АҚШ долларини ташкил қилади. Мазкур маблағ Вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянси (ГАВИ) томонидан соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш доирасида ажратилди.

Ушбу замонавий компьютер воситалари мамлакатимизда самарали вакцина ва иммунизация бошқарувини мустаҳкамлаш, бирламчи тиббиёт муассасаларида соғлиқни сақлаш тизимини бошқаришнинг функционал ахборот тизимини ривожлантиришга хизмат қилади.

Таъкидлаш лозимки, мазкур жиҳозлар юртимиздаги мавжуд барча эмлаш пунктлари ва бирламчи тиббиёт муассасаларига етказиб берилади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан