Юнусобод метро линияси яна ёпилди

Юнусобод метро линияси яна ёпилди

Бугун, 20 март куни Тошкент метрополитенининг Юнусобод линиясидаги янги станцияларни ишга туширишга тайёргарлик кўриш мақсадида ва техник ишлар олиб борилиши муносабати билан мазкур йўналиш вақтинча ёпилди. Бу ҳақда "Тошкент метрополитени" УК хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, кеча ҳам Тошкент метрополитенининг Юнусобод линияси вақтинча ёпилган ва тушдан сўнг қайта очилган эди.