Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Юнусобод туман собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
13.05.2019 16:38,  
21

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 13 майдаги ҳукмига кўра Юнусобод туманининг собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматовга 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида судья Зафар Нурматов раислигида Бахтиёр Абдусаматов, вақтинча ишсиз Ўлмас Муҳаммадсаидов ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг «Миллий ПР-маркази» собиқ бош директори Шоҳрух Маликов иши бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди.

Бахтиёр Абдусаматов дастлаб Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 210-моддасида (пора олиш) кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган эди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 13 май куни ҳукмига кўра Бахтиёр Абдусаматов Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2 қисми а банди (жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда) ва Жиноят кодексининг 45-моддасини қўллаб 3 муддатда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимлардан ишлаш маҳрум қилинган ҳолда 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.

Тайинланган жазо муддати манзилли калонияларда ўташ белгиланди. Қамоққа олиш эҳтиёт чораси аслича қолдирилган ҳолда жазо муддати 2018 йил 10 сентябрдан бошлаб ҳисобланиши белгиланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан