Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Юнусобод тумани ҳокими ўринбосари уйидан 1,5 миллион доллар топилгани ростми?
24.10.2019 16:58,  
1002

Юнусобод тумани ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Эркин Зоҳидовнинг уйидан 1,5 миллион доллар миқдоридаги нақд пул топилгани ҳақида тарқалган хабар ўз исботини топмади. Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсиддинов Kun.uz’га пора билан қўлга олинган амалдор иши бўйича берган қўшимча маълумотида унинг уйидаги тинтув вақтида бундай йирик миқдордаги маблағ топилгани ҳақидаги хабарни рад этди.

«Бош прокуратура томонидан Юнусобод туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Э.Зоҳидовга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Иш ҳужжатларига кўра, Э.Зоҳидов 2019 йил 10 октябрь куни соат 21:00ларда ўз хизмат хонасида фуқаро Р.Маматқуловдан пора тариқасида 5 минг АҚШ доллари миқдорида пул маблағларини олган вақтида жиноят устида ушланган.

Шу билан бирга, Э.Зоҳидовни хизмат хонаси кўздан кечириш жараёнида унинг иш столи тортмасидан 5 минг АҚШ доллари ҳамда ўзининг номига Тошкент-Истанбул йўналиши бўйича авиачипта «бронь» қилинганини тасдиқловчи ҳужжат аниқланиб, баённома асосида олинган.

2019 йил 11 октябрь куни мазкур ҳолат юзасидан Департамент томонидан Э.Зоҳидовга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларини давом эттириш учун Бош прокуратурага юборилган. 12 октябрь куни Э.Зоҳидов ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми «в» бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумон қилиниб, ушланган.

Э.Зоҳидовнинг уйида 1,5 млн. АҚШ доллари ва Мальдив оролларига авиачипта аниқланмаган», дейилади маълумотда.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эркин Зоҳидов (1971 й. т.) — 1994 йилда Тошкент архитектура-қурилиш институтини тамомлаган. Labzak Stroy Plus компанияси директори молия масалалари бўйича маслаҳатчиси (2010−2016), Makon Kapital Invest (2016−2019) молиявий маслаҳатчиси вазифалари ишлаган. 2019 йилдан Юнусобод туман ҳокими ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан