Юнусобод туманида аёл кишининг жасади қотиллик аломатлари билан топилди

Юнусобод туманида аёл кишининг жасади қотиллик аломатлари билан топилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Шаҳристон бекати олдида одам ўлдириб кетилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган. Бош прокуратура матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий маълумот берди. 

Маълум қилинишича, бугун, 12 декабр куни, Юнусобод тумани, Гисар кўчасида тахминан 35-40 ёшли, осиё миллатига мансуб, шахси номаълум аёл кишининг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноятни фош этишга қаратилган тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.