Юнусобод туманида тадбиркордан 1 100 АҚШ доллари талаб қилган муҳандис ушланди

Юнусобод туманида тадбиркордан 1 100 АҚШ доллари талаб қилган муҳандис ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Худудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали Юнусобод тумангаз бўлимининг улгуржи истеъмолчилар бўлими муҳандиси Х.Б. тадбиркор Ж.га тегишли бўлган савдо шаҳобчасига табиий газ тармоғини ўтказиб бериш ҳамда лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 1 100 АҚШ доллари талаб қилиб, дастлаб 100 АҚШ долларини қўлга киритиб, келишилган пулдан яна 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.