Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Юнусобод туманининг собиқ ҳокими ўзининг қўлга олиниши ДХХнинг собиқ раҳбарлари томонидан уюштирилганини тахмин қилди
2.05.2019 13:21,  
19

Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланаётган Юнусобод туманининг собиқ ҳокими в.б. Бахтиёр Абдусаматов унинг қўлга олиниши Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбарлари томонидан уюштирилганини тахмин қилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.

1 май куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида судья Зафар Нурматов раислигида Бахтиёр Абдусаматов, вақтинча ишсиз Ўлмас Мухамедсаидов ҳамда Туризмни ривожлантириш қўмитасининг «Миллий ПР-маркази» собиқ бош директори Шоҳруҳ Маликов иши бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди.

Дастлаб Бахтиёр Абдусаматов Ўзбекистон Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 210-моддасида (пора олиш) кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган эди. Бироқ Тошкент прокурори ёрдамчиси Сардор Аҳмедов пора олиш тўғрисидаги айбловни бекор қилиш тўғрисида даъво киритди.

Судланувчининг адвокати Тимур Раҳматуллаев ўз оқлов нутқида Юнусобод туманининг собиқ ҳокими в. б.нинг оқланишини сўраб, тергов органларининг қўлга олишдаги қонунбузарликлари, гувоҳларнинг адолатсиз сўроқ қилингани ва айбловчи томондан далиллар мавжуд эмаслигини таъкидлади.

Бахтиёр Абдусаматовнинг фикрича, унинг қўлга олиниши ва жиноят иши қўзғатилиши ортида ДХХнинг собиқ раҳбарлари турибди.

«Бир нарсани айтишни хоҳлайман. Жиноят иши қўзғатилишидан бошлаб саккиз ой давом этган турли ҳаракатлар, айниқса тергов ҳаракатларигача, — буларнинг барчаси ‘коррупцион сенсация’ учун қасддан Давлат хавфсизлик хизматининг айрим собиқ раҳбарлари томонидан амалга оширилди. Бу менинг тахминим», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, оммавий ахборот воситаларида ҳокимнинг пора олаётганда қўлга олингани тўғрисидаги хабарлар ушбу тахминнинг асосий далилидир.

«Кимдир ёлғондан шон-шуҳратга эга бўлишни хоҳлади ва бу ишни… Давлат хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари [Жаҳонгир] Эгамов, бошқармаларнинг собиқ раҳбарлари амалга оширди», — деди Бахтиёр Абдусаматов.

«Яна бир қизиқ нарса бор: қандай қилиб депутатни ўтқазишиб, унинг оиласига телефон қилиб, уларни пул тўлашга мажбурлашди ва буни порага айлантиришди — ҳалигача тушуна олмайман. Бироқ прокурорга миннатдорчилик билдиришни истардим, у 210-моддани (пора олиш)тўхтатиш тўғрисида даъво киритди», — деди у.

Навбатдаги суд мажлиси 6 май куни бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан