Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Юнусободда 1 миллионта дарахт экиш акциясига мактаб ўқувчилари жалб этилди (фото)
27.02.2020 15:41,  
367

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ҳудудида кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда 1 миллион дона дарахт экиш ишлари бошлаб юборилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар прокуратураси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, тумандаги 122 умумтаълим мактабидаги ўқувчи ёшлар 300 дона мевали ва манзарали дарахтлар экиш ишларига жалб қилинди.

122 умумтаълим мактабидаги ўқувчилари

 

Шунингдек, прокурор масьуллигидаги 18 мавзе, "Беғубор" ва "Меҳнатобод" маҳаллалари аҳолиси ҳамда шу ҳудуддан туман халқ депутатлари кенгашига сайланган "Адолат" партияси вакили Қаҳрамон Махаматқуловнинг сайи ҳаракатлари билан 1000 дона манзарали дарахтлар экилиши таъминланди.

Шу билан бирга, тумандаги 156 сонли мактабгача таълим ташкилоти ҳудудида 200 дона мевали ва манзарали дарахтлар экиш ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари, Юнусобод тумани,13 мавзе, Янгибоғ маҳалласидаги 164 уй (ижтимоий ҳимояга мухтож оилалар учун қуриб битказилган) олдида 100 дона мевали дарахтлар экиб берилди.

   

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан