Юнусободда 4 кишини пичоқлаб кетган шахс ушланди

Юнусободда 4 кишини пичоқлаб кетган шахс ушланди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида қотиллик содир этилганлиги юзасидан хабар тарқалди.

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, 2020 йил 20 сентябрь куни соат 6:00 ларда Юнусобод тумани, А.Темур кўчасида жойлашган тунги клубидан чиққан шахслар кўчада турган бошқа бир гуруҳ шахслар билан ўзаро жанжаллашган.

Жанжал вақтида, фуқаро С.Х. ёнида бўлган пичоқ билан 4 нафар шахсга бир неча маротаба тан-жароҳатлари етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Оқибатда, 2 нафар шахс вафот этган, қолган 2 нафарининг ҳаёти сақлаб қолинган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан С.Х.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «а, л» бандлари, 25,97-моддаси 2-қисми «а, л» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

С.Х. процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.