Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Юқори газ нархи Европада 2030 йилгача давом этиши мумкин
2.01.2023 22:40,  
26

Европада юқори газ нархи 2030 йилгача давом этиши мумкин, деди Cornwall Insight етакчи таҳлилчиси Мэттью Чедвик. Унинг сўзларини Bloomberg келтирган.

Материалда қайд этилишича, Россиядан газ етказиб бериш ёзда тўхтаган бўлсада, маълум миқдорда ёқилғи етиб келган ва бу европаликларга уни тежаш имконини берган. Нашрнинг таъкидлашича, келаси ёзда Россия ва Европани боғловчи қувурлар ҳаммаси ёпилиши мумкин.

"Мумкин бўлган сценарийлар шундан иборатки, биз камида 2030 йилгача газ нархини пандемиядан олдинги даражадан юқори бўлишини кўрамиз, чунки бозорга Европадаги талаб ва таклифларнинг бу ўзгаришига мослашиш учун вақт керак", деди Чедвик.

Аввалроқ Gas Infrastructure Europe ассоциацияси 2022 йил декабрь ойи охирида Европа ер ости газ омборларига газ қуйиш 2011 йилдан бери шу ойдаги рекордни янгилаганини маълум қилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан