Юқоричирчиқдаги карантин зонасида фарғоналик фуқаро ўзини осиб қўйди

Юқоричирчиқдаги карантин зонасида фарғоналик фуқаро ўзини осиб қўйди

Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманидаги карантин комплексида эркак киши ўз контейнерида осилган ҳолда топилди. бу ҳақда «Газета.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилган.

Унга кўра, 20 июнь куни соат тахминан 4:00ларда асли Фарғона вилоятидан бўлган фуқаро (1978 йили туғилган) карантинга олинган фуқароларни вақтинчалик сақлаш контейнери ичида ўзини осиб қўйган.

Маълум қилинишича, ушбу киши коронавирус инфекциясини аниқлаш учун таҳлил топширган бўлган, лекин унинг таҳлил натижалари ҳали чиқмаган. Марҳум айнан қачон, қаердан келгач, Юқоричирчиқ туманидаги карантин марказига жойлаштирилгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Юқоричирчиқ тумани прокуратураси дастлабки тергов ишларини олиб бормоқда.