Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Юрак-қон томир касалликлари мавжуд аҳоли эналаприл дори воситаси билан бепул таъминланади
27.01.2022 18:33,  
100

Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори (ПҚ–103-сон, 26.01.2022 й.) қабул қилинди

Қарор билан юрак-қон томир касалликларининг олдини олишда асосий йўналишлар белгиланди.

Жумладан эҳтиёжманд аҳоли қатламлари зарур дори воситалари билан бепул таъминланади.

2022 йилдан бошлаб:

йилига бир марта 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган аҳолининг саломатлик профили (овқатланиш характери, тамакига қарамлик, тана вазни индекси, артериал босим, қондаги қанд ва холестерин даражаси ва бошқалар) баҳоланади;

40 ёшдан ошганлар йилига камида бир марта скрининг текширувларидан ўтказилади;

юрак-қон томир касалликлари аниқланганларнинг ягона электрон реестри юритилади ва реестрдаги 200 мингдан зиёд аҳолига эналаприл (Enalapril) дори воситаси бепул берилади;

эҳтиёжга кўра туман (шаҳар) шифохоналари коагулометр ускунаси ва зарур реактивлар билан таъминланади.

2023 йил 1 январгача юрак-қон томир касалликлари хавф-стратификациясини баҳолаш учун мобил иловаяратилади.

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг ҳудудий филиалларида кардиология йўналишида юқори технологик жарроҳлик амалиётлари босқичма-босқич 15 турдан 35 тургача оширилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан