Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Юрак хуружи таҳдид солаётганидан дарак берувчи асосий белгилар
29.07.2019 15:24,  
545

Юрак хуружи бутун дунёдаги ўлим ҳолатларининг асосий сабабилигича қолмоқда. Ҳар йили 700 мингдан зиёд киши юрак билан боғлиқ муаммолар натижасида ҳаётдан кўз юммоқда. Энг ёмони, бу ўлим ҳолатларининг аксариятини ўз вақтида шифокор ёрдамида олдини олиш мумкин. Ҳатто оддий профилактика ҳам бунда ёрдам беради. Танамиз махсус сигналлар орқали юракдаги муаммолардан огоҳлантиради. Афсуски, бу белгиларга ҳамма ҳам эътибор беравермайди. Don'tPanic сизларга юрак хуружи таҳдид қилаётганидан бир ой олдин дарак берувчи энг муҳим белгилар ҳақидаги маълумотлар билан бўлишди.

Ошқозон оғриғи

Қорин бўшлиғидаги оғриқ, овқат еган ёки емаганингиздан қатъи назар, жиддий муаммоларга ишора қилаётган бўлиши мумкин. Кўнгил айниши ва қориннинг дам бўлиши ҳам юрак хуружи белгиларининг энг кенг тарқалган белгиларидан ҳисобланади. Юрак хуружи олдидан кузатилувчи ошқозон оғриғи қисқа муддатли ва такрорий характерга эга бўлади. Шундай ҳолатга дуч келсангиз, дарҳол тез тиббий ёрдам хизматини чақиринг.

Нафас қисиши

Нафас қисиши ва тартибсиз нафас олиш юрак хуружига тахминан 6 ой қолганда кузатилади. Аксарият бу огоҳлантирувчи белгига жисмоний машқларнинг етишмаслиги ёки аксинча, зўриқиш деб қараб, эътибор бермайди. Қандай нафас олаётганингизга эътиборли бўлинг. Агар давомли равишда нафасингиз қисаётганини сезсангиз, шифокорга кўринишингиз керак.

Соч тўкилиши

Ғалати, лекин факт: кутилмаганда ва кескин соч тўкилиши юрак касалликларининг юқори хавфга эга ташқи кўрсаткичи ҳисобланади. Бу белги кўпинча 35 ёшдан ошган кишиларда кузатилади. Соч тўкилиши шунингдек доимий стресс натижасида юзага келадиган кортизол гормони кўрсаткичларининг ошиши билан ҳам боғлиқ. Ўзингиз тушуниб турганингиздек, бузилган асаб тизими яхшиликка олиб келмайди.

Аритмия ва тахикардия

Юрак билан боғлиқ муаммоларнинг энг яққол белгиси шулар бўлса керак. Аритмия (юракнинг бетартиб уриши) ёки тахикардия (юрак уриши тезлигининг ошиши) одатда кутилмаган ваҳима билан бошланади. Агар юрак хуружи яқин бўлса, аритмия 2-3 дақиқа давом этади. Ҳолдан тойиш кузатилиб, бош айланади.

Ҳаддан зиёд кўп терлаш

Ҳаддан зиёд кўп терлаш юрак хуружидан эрта огоҳлантириш ҳисобланади. Бу кун ёки туннинг исталган вақтида рўй бериши мумкин. Бундан ташқари, сиз грипп белгиларига ўхшаш белгиларни сезишингиз мумкин - ҳатто ҳарорат кўтарилишигача. Агар шамолламаган бўлсангизу эрталабга бориб чойшабингиз намланаётган бўлса, шифокорга мурожаат қилишни кечиктирманг.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан