Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатларига ўзгартириш киритилди
5.01.2023 15:11,  
122

Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича қонунчиликка киритилган ўзгартишларга мувофиқ:

1. 2023 йилда сақлаб қолинди

солиқ базасини аниқлаш тартиби,

1 кв.м учун мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қиймат миқдорларини белгилаш тартиби;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларининг кўчмас мулк объектларининг белгиланган энг кам қийматига, туманларнинг иқтисодий ривожланишига қараб, 0,5 гача бўлган камайтирувчи коэффициентни белгилаш ҳуқуқи;

солиқ базасига нисбатан 1,5 фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси.

2. Солиқ кодексининг 415-моддаси 4-қисмида назарда тутилган объектлар бўйича белгиланган пасайтирилган солиқ ставкасини базавий солиқ ставкасига, 2023 йилда уни 0,5% дан 0,6 %гача ошириш йўли билан, босқичма-босқич етказиш давом эттирилади.

Юридик шахслар учун пасайтирилган солиқ ставкаси 2020 йилдан бошлаб илгари солиқ имтиёзлари берилган объектлар бўйича жорий этилган эди.

3. 2022 йил 1 июлдан қонунчиликда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг оширилган ставкаларини белгилаш йўли билан таъсир чоралари қўлланилиши мумкин бўлган объектларга солиқ солиш тартиби бекор қилинди.

4. Солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни (бўнак тўловларини) тўлаш муддатларига ўзгартириш киритилди. Хусусан, қуйидаги муддатлар белгиланди:

солиқ ҳисоботини тақдим этиш – ҳисобот бериладиган солиқ давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай. Солиқ даври учун солиқ, бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда, худди шу муддатда тўлиқ тўланади;

жорий солиқ даври учун солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиш (бўнак тўловлари) – жорий солиқ даврининг 20 январидан кечиктирмай;

АОС тўловчилар томонидан бўнак тўловларини тўлаш – ҳар чоракдаги 3-ойнинг 20-санасидан кечиктирмай. Қолган солиқ тўловчилар учун бўнак тўловларини тўлаш муддатлари сақланиб қолди – ҳар ойнинг 10-санасигача, бунда улар январь ойи учун 20 январдан кечиктирмай тўлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан