Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Юриш ва югуриш семизликдан қутқаради
11.11.2021 09:07,  
170

Семизлик тери ости ва тананинг бошқа жойларида меъёрдан ортиқча ёғ тўпланиши оқибатида келиб чиқади. Кам ҳаракатланиш, генетик факторлар, эндокрин касалликлар, нотўғри овқатланиш ёки психологик бузилишлар, стрессларга берилувчанлик ортиқча вазнга сабаб бўлувчи омиллар сирасидан. 

Маълумотларга кўра, 1975 йилдан айни пайтга қадар дунёдаги семиз одамлар сони уч баравар ошган. 5 ёшдан 19 ёшгача бўлган 340 миллиондан зиёд болалар ва ўсмирлар семизликка дучор бўлган. Мазкур фактлар жамиятимиз учун семизлик жиддий таҳдид эканини кўрсатмоқда. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича,  кейинги бир неча ўн йил ичида ортиқча тана вазни ва семизлик муаммоси бутун дунёда кучайиб бормоқда. 2030 йилга бориб, ер юзи аҳолисининг қарийб 45 фоизи семириб кетиши мумкин. Бу ҳолат нафақат катталар, балки болалар ва ўсмирлар орасида ҳам жиддий муаммога айланиб бормоқда. 

Семизлик метаболик синдром, қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, миокард инфаркти, инсульт, гипертония, сурункали вена қон-томирларининг етишмовчилиги, холецистит ва ўт-тош хасталиги, артритлар, остеохондроз ва остеоартрозлар, умуртқа поғонаси чурралари, жигарнинг ёғли дистрофияси ҳамда онкологик касалликларга сабаб бўлиши мумкин. 

ЖССТнинг статистик маълумотларига кўра, юрак, қон-томир касалликлари ер юзида ўлимнинг асосий сабабчиси бўлиб, айнан семизлик унинг ривожланишига олиб келади. 

Ортиқча вазн ва семизликка қарши соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик ҳамда зарарли одатлар, яъни тамаки ва алкоголь маҳсулотларидан воз кечиш орқали курашиш мумкин. 

Бунда жисмоний фаоллик: спорт билан шуғулланиш, пиёда юриш, гимнастика машқларини бажариш ҳамда бадантарбия билан шуғулланиш муҳим ўринга эга.

Маълумки, юриш орқали юрак қон-томир касалликлари, инсульт, хавфли ўсмалар, нафас олиш аъзоларининг сурункали касалликлари ва қандли диабет каби юқумли бўлмаган хасталикларнинг  олдини олган бўламиз. Бундан ташқари, жисмоний фаоллик сабаб носоғлом турмуш тарзи, нотўғри овқатланиш, чекиш, ичиш каби салбий иллатларга ҳам чек қўйилади. 

Гимнастика машқларини бажариш ёрдамида  эса мушак тизими мустаҳкамланади, бўғимлар ҳаракати яхшиланади, куч, тезлик, чидамлилик ошади.  Соғломлаштирувчи таъсир кучига эга машқлар туфайли қоматнинг тик ва тўғри ривожланиши таъминланади.

Кўриниб турибдики, ҳар икки ҳолат инсон танасининг чиниқиб, ортиқча вазндан халос бўлишига хизмат қилар экан. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан