Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Юртдошларимиз энг кўп қайси давлатларга кетмоқда?
14.11.2019 11:23,  
973

Аввалроқ, 2019 йилнинг январь-сентабр ойларида Ўзбекистон Республикасига кирган ва чиққан фуқаролар бўйича Давлат статистика қўмитаси ҳисобот эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра, 9 ой давомида юртимиздан кетган фуқаролар сони 9 миллион 771 минг 200 кишини ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан, 9,6 фоизга камайган.

Чет элга кетганларнинг 59 фоизи эркаклар, 41 фоизини эса аёллар ташкил қилмоқда.

Статистика қўмитаси берган маълумотга кўра, жорий йилнинг 9 ойи давомида чет элга чиқувчиларнинг асосий қисми - 5 миллион 527 минг киши қариндошларини йўқлаш мақсадида МДҲ давлатларига ташриф буюрган.

2 миллион 710 минг киши ишлаш мақсадида, 183 минг киши эса сайёҳлик мақсадида МДҲ давлатларига борган.

Узоқ хорижий давлатларга 9 ой давомида 463 минг фуқароларимиз ташриф буюришган. Уларнинг 288 минг нафари сайёҳлик мақсадида борган бўлса, 63,8 минг нафари эса ишлаш мақсадида узоқ юртларга кетган.

Ишлаш мақсадида кетганларнинг 77 фоизи эркаклар бўлса, 23 фоизини аёллар ташкил қилмоқда.

Хорижга кетга фуқароларнинг сафар мақсади ва жинси ҳақида ушбу диаграммаларда батафсил кўришингиз мумкин.

Чет элга кетганларнинг асосий қисми Қозоғистонга ташриф буюрган - 4 миллион 246 минг киши. Кейинги ўринларда мос равишда Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон давлатлари турибди.

Узоқ хорижга кетганларнинг асосий қисми ҳам худди юртимизга келганларнинг асосий қисми каби Туркиядан ташриф буюрган - 168,4 минг киши.

Кейинги ўринларда Жанубий Корея, БАА, Саудия Арабистони, Хитой, Ҳиндистон ва АҚШ давлатлари турибди.

Қўмита маълумотларига кўра, кетганларнинг 59 фоизини сафар мақсади қариндошларини йўқлаш бўлган. 28,4 фоизи эса ишлаш мақсадида, 3 фоизи эса доимий яшаш мақсадида узоқ хориж давлатларига кетган.

Барча рақамлар ва расмли диаграммаларда Ўзбекистон давлат Статистика қўмитасининг ҳисоботидан фойдаланилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан