Юртимизда жами 3,9 миллион нафардан ортиқ аҳоли коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

Юртимизда жами 3,9 миллион нафардан ортиқ аҳоли коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

22 сентябрда мамлакатимиз  ҳудудлари бўйлаб 224 642 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 90 329 нафарни, 
2-босқич эмланганлар 80 645 нафарни,
3-босқич эмланганлар 53 668 нафарни ташкил қилди.
   
Айни кунгача мамлакатимизда жами 18 980 229  доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 10 681 828 нафарни, 
2-босқичда эмланганлар 6 093 936 нафарни,
3-босқич эмланганлар 2 204 465 нафарни ташкил қилди. 

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 3 925 257 нафарни ташкил қилмоқда.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Қашқадарё вилояти (26 656 доза),
Андижон вилояти (24 936 доза),
Тошкент вилояти (22 894 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
Фарғона вилоятида 2 113 375 доза, 
Андижон вилоятида 2 070 109 доза, 
Наманган вилоятида 2 045 140 дозани ташкил қилмоқда.