"Ювентус" кетма-кет тўққизинчи марта Италия чемпиони бўлди

Кеча футбол бўйича Италия чемпионатининг навбатдаги турида "Ювентус" "Сампдория" ни мағлубиятга учратди ва муддатидан олдин мамлакат чемпионлигини ютди. Жамоа ўз тарихида кетма-кет тўққизинчи ва умумий ҳисобда 36-марта Италия чемпионига айланди.

 

Турин шаҳрида бўлиб ўтган ўйин 2: 0 ҳисобида якунланди. Голлар Криштиану Роналду (45+) ва Федерико Бернардески (67) томонидан киритилди. Учрашув натижасида "Ювентус" турнир тугашига икки тур қолганида етти очко фарқ билан пешқадамликни қўлга киритди.

"Ювентус" 1897 йилда ташкил топган ва Италиядаги энг номдор клуб. У икки марта Чемпионлар Лигасини ва уч бор УЕФА кубогини ютган.