Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Зафар Ҳошимов ҚҚС ставкасини пасайтириш қандай таъсирга эга бўлишини айтиб ўтди
12.09.2019 19:26,  
327

Давлат раҳбари Молия вазирлигига бугунги кунда 20 фоизни ташкил этаётган қўшилган қиймат солиғи ставкасини камайтириш бўйича аниқ асосланган таклиф киритиш вазифасини топшганлигини хабар берган эдик.

«Korzinka.uz» тармоғининг асосчиси ва раҳбари Зафар Ҳошимов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ставкасини камайтириш бўйича топшириғига изоҳ берди.

«Муболағасиз айтиш мумкинки, ушбу вазифа янги Солиқ кодекси лойиҳасини муҳокама қилиш жараёнидаги энг муҳим воқеадир. Солиқ ставкалари, биринчи навбатда, ҚҚС ставкасининг солиқ тўловчилар базасини параллель равишда кенгайтириш ва ушбу солиқ бўйича барча имтиёзларнинг бекор қилиниши жараёнида пасайтирилиши яширин иқтисодиёт секторининг қисқаришига ёрдам бериб, солиқ солишни бизнес учун янада адолатли қилади», - деб ёзади Ҳошимов.

Буларнинг барчаси ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва иқтисодиётнинг инвестицион жозибадорлигини оширишга ёрдам беради, дея таъкидлаб ўтди у.

Тадбиркорнинг эслатишича, Солиқ концепцияси лойиҳасининг дастлабки вариантида 12 фоизлик ҚҚС ставкаси таклиф қилинган. Ушбу ставканинг мантиғи шундан келиб чиққанки, фаол трансчегаравий савдо мавжуд бўлган қўшни мамлакатларнинг аксариятида ҚҚС ставкаси айнан шундайдир. Солиқ ставкасини ушбу кўрсаткичгача камайтириш, тадбиркорнинг фикрига кўра, қўшнилар билан товарларга ички нарх шаклланишидаги тафовутни сезиларли даражада камайтириш, яширин импорт оқимининг пасайиши, шунинг баробарида яширин бозорнинг сезиларли даражада қисқаришига олиб келади.

«Ушбу ставка фойдасига шуни келтириш мумкинки, Молия вазирлиги ҳисоботига кўра жорий йилда амалдаги ҚҚС ставкаси 20 фоизни ташкил этгани ҳолда, солиқ йиғими 11,5 фоизлик даражага тенг бўлган. Қолган қисми алоҳида корхоналар ва иқтисодиётнинг бутунбошли секторларида ҚҚС тўлови бўйича турли имтиёзлар мавжудлиги сабаб йиғилмаган», - дея қайд этиб ўтди Ҳошимов.

Ушбу имтиёзларнинг барчаси бекор қилинса ва шу билан бирга солиқ 12 фоизга камайтирилса, унда бюджет зарар кўрмайди, дея ҳисоблайди у. 

«Ҳозирда 20 фоизлик ҚҚСдан чўчиётган кўплаб корхоналар соядан чиқса, унда бюджет йиғимлари сезиларли даражада ошиши керак, - дея таъкидлаб ўтди Ҳошимов. - Умид қиламанки, ставкани пасайтириш шунчаки расмий қадам эмас, балки самарали ва асосли жараёнга эга бўлади».

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан