Ўзбекистон авиабозорига кираётган Эрон самолётлари: ҳар икки йилда бир ҳалокат

Ўзбекистон авиабозорига кираётган Эрон самолётлари: ҳар икки йилда бир ҳалокат

“Ўзавиация” маълум қилишича, Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси Теҳрон-Тошкент-Теҳрон йўналиши бўйича рейсларни амалга оширади. Хўш, Эрон авиакомпанияларига Ўзбекистонликларнинг ҳаётини ишониб топширса бўладими? Ижобий жавоб беришнинг иложи йўқ.

Эрон самолётлари ниҳоятда эски бўлиб, ҳатто, 1959 йилда учган ҳаво лайнерларидан ҳозиргача фойдаланилади. Шунинг учун авиаҳалокатлар кенг тарқалган ҳодисалигича қолмоқда.

Ўтган йилнинг февралида Эронда самолёт қулаб 66 нафар одам ҳалок бўлди. 90-йилларнинг бошидан бери ҳар икки йилда бир самолёт ҳалокатга учрайди. 1993 йилдан бери 791 нафар инсон авиаҳалокатдан қурбон бўлди.

Googleга “крушение самолёта в Иране” деб сўров юборинг – авиаҳалокатларнинг кўплигидан қалбингизни қўрқув босади. Келинг, айримларини санаб ўтамиз:

2014 йилнинг 9 августи. Sepahan Airlines Теҳронда содир этган авиаҳалокатда 40 одам қурбон бўлди.

2014 йилнинг 10 майи. Iran Aseman Airlines Зоҳедонда содир қилган ҳалокатда қурбон бўлмади, аммо 9 киши шикаст кўрди.

2011 йилнинг 9 январи. Iran Air Flight 277 Урмия шаҳрида содир этган авиаҳалокат 79 одамни ҳаётдан олиб кетди.

2009 йилнинг 15 июли. Caspian Airlines Flight 7908 билан Қазвин яқинидаги ҳалокатда 168 киши нобуд бўлди.

2008 йилнинг 24 августи. Iran Aseman Airlines компаниясининг самолёти Бишкекда ҳалокатга учраб 68 киши дунёдан кетди.