Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Замдекан” зўрламоқчи бўлган талаба қизнинг ҳолати бўйича маълумот берилди
27.10.2021 13:03,  
1002

Аввалроқ, Тошкентда университетнинг декан ўринбосари талаба қизни зўрламоқчи бўлгани ҳамда уни бинонинг деразасидан пастга итариб юборгани ҳақида хабар бергандик.

ССВ Матбуот хизмати жабрланган қизнинг ҳолати ҳақида маълумот берди.

Бемор М.К. жорий йилнинг 18 октябрь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган. Тезкор текширувлар натижасида, унга кататравма, қўшма жароҳат, ўнг ўтиргич ва қов суякларининг синиб, силжиши, қуймуч суягининг ўнг томонда синиб, қониқарли туриши, бешинчи бел умуртқаси ён ўсиғининг синиб, қониқарли туриши, бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, пешона соҳаси эзилиб, йиртилган жароҳати, травматик шок иккинчи даражаси ташхислари қўйилган.

Қайд этилишича, бемор олиб келинганида, пешона соҳасига бирламчи жарроҳлик ишлови берилиб, тикилган. Шокка қарши амалиётлар ўтказилиб, марказнинг травматология бўлимига ётқизилган. Шундан сўнг, мазкур бўлимда белгиланган стандартлар асосида унда қатор терапия амалиётлари бажарилган.

“Шунингдек, ҳар куни жароҳатига хирургик ишлов берилган. Уч кун давомида динамикада “УЗИ” қилинган. Қон таҳлиллари текширилган. Қўшимча мутахассислар жалб қилинган. Ҳозир беморнинг динамикада аҳволи қониқарли. Тажрибали шифокорлари томонидан муолажалар давом эттирилмоқда”, - дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан