Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Замдеканнинг иши» судга оширилди
29.03.2022 09:24,  
253

Ўтган йилнинг октябрь ойи охирида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети декан ўринбосари шу олий ўқув юрти талабасини зўрлашда гумонланиб ҳибсга олинганди.

Катта шов-шувга сабаб бўлган мазкур воқелик ортидан институт ректори ишдан олингани, декан ўринбосари Б.Ю.га нисбатан жиноят иши очилганидан ҳам жамоатчиликнинг хабари бор.

Ниҳоят, «замдекан»га нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланиб, иш мазмунан кўриб чиқилиши учун судга юборилди. Мазкур маълумотни Бош прокуратура матбуот хизмати тасдиқлади. Унга кўра,  Б.Ю. Жиноят кодексининг 25,118-моддаси (номусга тегишга суиқасд қилиш) 1-қисми ва 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбланмоқда.

Қонун талабига мувофиқ, жиноят иши ёпиқ суд мажлисида кўрилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан