Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Замон билан ҳамнафас БНҚИЗ: соғлом рақобат йўлидаги муваффақиятлар билан ўртоқлашди
13.06.2022 05:59,  
85

Нефть ва газ саноати анчайин қадимий — бу соҳа йиллар давомида тадрижий ривожланиб келган ва ҳамон ривожланишда давом этмоқда. Соҳанинг ўзи шундай давр билан ҳисоблашмаган унинг юриғига юрмаган завод-фабрикаларни аллақачон сарқитга чиқариб, токчага ўтқизиб қўяди. Бугун рақамли технологиялар ва ахборот асрида яшар эканмиз. Ўз навбатида улар билан ҳисоблашишга, ўз сиёсатингни улар орқали тўғри тарғиб қилишга эҳтиёж сезасан.

Айни шу муштарак мақсад сабаб, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти (АЖ) томонидан ОАВ ходимлари учун Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи(БНҚИЗ)да пресс-тур ташкил қилинди.

Чорак асрлик фаолияти давомида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи мунтазам равишда замонга мослашиб, модернизация ва реконструкция қилиб борилмоқда. Завод дунёнинг турли ривожланган мамлакатларидаги нефть ва нефть маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналардан турли рақамли технологияларни ўзлаштириб, автоматлашган тизимга ўтиб бормоқда.

/media/in_content_images/9.JPG_image

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4957-сонли қарорига асосан лойиҳанинг дастлабки қиймати 678,5 миллион доллар қилиб белгиланган. Бугунги кунда BCG компанияси томонидан лойиҳанинг I-босқичини ишлаб чиқилган FEEDга асосан қиймати 442 миллион доллар нархини мақбуллаштирган холда амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги бўйича хулоса берилган.

2020 йилда БНҚИЗ томонидан республикада илк бор Евро-4, 5 русумидаги дизель ёнилғисини ишлаб чиқаришни йўлга қўйилган. Шу билан бирга, ушбу даврда завод томонидан QuWatt бренди остида сифати яхшиланган АИ-95 русумидаги автобензин ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилди.

Қайд этиш жоизки, заводда йиллик қайта ишлаш қуввати 2 500 минг тонна “Атмосфера босими остида нефть ва газконденсатни ҳайдаш”, 1 500 минг тонна “Нефтни тузсизлантириш ва сувсизлантириш”, 771 минг тонна “Умумий нафтани водород ёрдамида тозалаш”, 861 минг тонна “Газойлни водород ёрдамида тозалаш”, 532,8 минг тонна “Каталитик риформинг”, 300 минг тонна “Керосинни демеркаптанлаш” технологик қурилмалари мавжуд.

Шунингдек, “Газларни амин ёрдамида тозалаш, “Нордон сувларни буғлатиш”, “Олтингугурт олиш” “Суюлтирилган газларни фракцияларга ажратиш” каби технологик қурилмалар барпо этилган.

/media/in_content_images/3_VbCTj2U.jpg_image

Рақобат

Ўзбекистонда нефть ва газ саноатида 30 га яқин ишлаб чиқариш корхоналари фаолият кўрсатмоқда, улар, автобензин, дизель ёқилғиси, авиакеросин, хар-хил турдаги мойлар, мазут, битум, хар-хил турдаги полиэтилен, товар холдаги табиий ва суюлтирилган газ, нефткимё ва кимё ускуналари, суюлтирилган газ учун баллонлар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаради.

Хуллас, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи йиллар давомида жамоатчилик учун мавҳум бир объект бўлиб келган. Ишлаб чиқариш ва бошқа муносабатлар давлат томонидан тартибга солингани боис рақобат деярли бўлмаган. Бироқ давр ўзгармоқда мамлакатда хусусий сектор жадал суръат билан ривожланиб бормоқда. Бу эса ҳукмрон корхоналар фаолиятини кун сайин хавф остида қолдиради.

/media/in_content_images/4_iyRmb3q.jpg_image

Зеро ҳозирги кунда нефть маҳсулотлари нархлари устидан давлат назорати бекор қилинганлиги, бозор тамойиллари асосида биржа савдолари орқали сотилиши йўлга қўйилиши муносабати билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва тизим тасарруфидаги ташкилотларига давлат турли имтиёзлар белгиланиши, белгиланган нархларда сотилган нефть маҳсулотлари зарари қоплаб берилиши бекор қилиниб, ташкилотлар томонидан нефть маҳсулотлари бозоридаги талаб ва таклиф асосида шаклланган нархларда сотилиши эвазига ишлаб чиқариш хўжалик фаолияти ҳисобига, соф фойда олиш, шу билан бирга олинган соф фойдадан давлат бюджетига дивиденд тўловларини тўлашга эришилган бир пайтда, корхона замонга мослашмаса иқтисодий ва бошқа жиҳатлардан ютқизиб қўйиши шубҳасиз.

Сабаби нефть маҳсулотлари нархларининг бозордаги талаб ва таклиф орқали шаклланиши ҳамда рақобатнинг пайдо бўлиши ҳисобига хусусий сектор вакиллари томонидан ички бозорга импортдан тайёр нефть маҳсулотлари олиб келиниши ҳамда истеъмолчилар олдида нефть маҳсулотларига нисбатан танлаш имконияти пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин.

Истеъмол маҳсулотлари бозорларида нарх шаклланиши устидан давлат назорати амалиёти бозордаги талаб ва таклиф ўртасидаги номутаносибликни юзага келтиради. Бундай ҳолат эса аксарият ҳолларда маҳсулот бозорида сунъий тақчиллик ва ушбу маҳсулотнинг қора бозори пайдо бўлишига сабаб бўлади.

/media/in_content_images/7_E1OEGVU.jpg_image

Қора бозор орқали сотилаётган маҳсулотларнинг нархи давлат томонидан белгиланган нархларга нисбатан баланд, бироқ сифат кўрсаткичлари талаб даражасида бўлмаслиги билан истеъмолчилар манфаатларига, қўшимча олинаётган даромадлардан эса ўрнатилган тартибдаги солиқлар тўланмаслиги билан давлат манфаатларига зиён етказади.

Нархларнинг эркин бозор муносабатлари асосида талаб ва таклиф мутаносиблигида шаклланиши, энг аввал истеъмолчилар имкониятларидан келиб чиққан ҳолда талаб доирасидаги маҳсулотлар билан таъминланишига, ушбу бозорда иштирокчилар сонининг ортишига, улар ўртасида рақобат шаклланиши, истиқболда эса нефть маҳсулотлари нархларининг барқарорлашиши ва пасайишига олиб келади.

/media/in_content_images/5_bfEagN0.jpg_image

Ишлаб чиқариш

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 1997 йилнинг 22 август санасида фойдаланишга топширилган бўлиб, завод йилига 2,5 миллион тонна нефть ва газ конденсатини қайта ишлаш қувватига эга. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг 70 фоизи газконденсат, 30 фоизи нефть хом ашёлари улушига тўғри келади.

/media/in_content_images/6_pYWKxdz.jpg_image

Жумладан, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида бугунги кунда 9 тур 21 номдаги, юқори октанли бензин (Aи-80, Aи-91, Aи-92, Aи-95, Aи-98), дизель ёқилғиси (ЭКО, Евро-4, 5), авиакеросин (Джет A-1), мазут, суюлтирилган газ, олтингугурт, пиролизли газолин, углеводород эритгичи каби нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Жорий даврда заводда йилига 641 минг тонна автобензин (Аи-80, Аи-91, Аи-92, Аи-95, Аи-98) ишлаб чиқарилиб, республикада бензинга бўлган эҳтиёжнинг 65 фоизи қондирилмоқда.

“БНҚИЗ” масъулияти чекланган жамиятига 2021 йилда жами 1 604,1 минг тонна углеводород хом ашёси етказиб берилган бўлиб, режа 115,3 фоизга, шундан 443,6 минг тоннаси (нефть 136,3 минг тонна, газконденсат 152,3 минг тонна, газойль 153,9 минг тонна, бирламчи бензин 1,1 минг тонна) импорт қилинган ва режа 121,5 фоизга бажарилган.

Заводда жами 1599,4 минг тонна углеводород хом ашёлари қайта ишланган бўлиб, режа 115,1 фоизга бажарилган. Шундан, 138 минг тонна маҳаллий нефть режа 107,2 фоиз, 932,6 минг тонна маҳаллий газконденсат режа 111,4 фоиз, 124,4 минг тонна импорт нефть режа 69,4 фоиз, 137,7 минг тонна импорт газконденсат режа 74,4 фоиз, 153,9 минг тонна импорт газойль, 1,1 минг тонна бирламчи импорт бензин ҳамда 111,7 минг минг тонна бошқа турдаги хом ашёлар қайта ишланган.

Жумладан:

— Автобензин 874,9 минг тонна;

— Дизель ёнилғиси 391,9 минг тонна;

— Авиакеросин 98,6 минг тонна;

— Мазут ёқилғиси 82,7 минг тонна ҳамда 79,5 минг тонна бошқа турдаги нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

/media/in_content_images/10_1RJXSi1.jpg_image

Масъулларга кўра, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида Аи-80 бензин биржага эса 3900 сўмдан қўйилаётган экан. Аҳолига етиб боргунча бензин таннархининг ошиб кетишига қўшилган қиймат,  акциз солиғи, брокерлар, заправкалар ва бошқалар омиллар сабаб бўлаётганлиги таъкидланди.

Кези келганда қайд этиш зарур, бугун бензин нархини завод ҳам давлат ҳам белгилаётгани йўқ. Унинг нархини истеъмолчи белгиламоқда. Биржа савдоларида талабдан келиб чиқиб, нарх шаклланади.

Маълумот учун, январь ойидан буён Европа давлатларида содир бўлаётган геосиёсий жараёнлар фонида дунё нефть бозорида 1 баррель Brent нефтнинг ўртача нархи 27,5 фоизга — 87,2 доллардан май ойи бошида ўртача 111,1 долларгача ўсди.

Чегарадош давлатларда бу кўрсаткич жумладан, Туркманистонда — 0,2 фоиз, Қозоғистонда — 13,9 фоиз, Қирғизистонда — 17,7 фоиз, Россияда — 63,2 фоизгача юқорилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ маълумотларига кўра, 2022-йилнинг 5 ойлигида 623,9 минг тонна суюқ углеводородлар қазиб чиқарилиши белгиланган бўлса, амалда 657,5 минг тонна қазиб чиқарилган. Бу эса режа 105,4 фоиз бажарилганлигини англатади.

Мос равишда жамият қарамоғидаги нефтни қайта ишлаш заводларида ушбу йилнинг 5 ойлигида 603,1 минг тонна углеводород хом ашёси қайта ишланиши белгиланган. Бироқ амалда завод фидойилари режани 626,1 минг тоннага яъни прогнозга нисбатан 103,8 фоизга ошириб бажаришган. Қайд этиш жоизки, жорий йилнинг 5 ойлигида 353,9 минг тонна автобензин ишлаб чиқарилиши белгиланган бўлса, амалда 381,4 минг тонна ишлаб чиқарилиб режани 107,8 фоизга бажаришган.

Хулоса

Иқтисодиётнинг энг муҳим тармоғи бўлмиш ушбу соҳа нефть ва газ конларини ҳар томонлама ва самарали ўзлаштириш, республика халқ хўжалиги ва аҳолисини газ, газ конденсати, нефть ҳамда уларни қайта ишлаш маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, нефть ва газ саноатини бошқариш тузилмасини янада такомиллаштириш кузда тутади.

Зеро мамлакатда нефть, газ ҳамда газ конденсатини излаш, қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва ташиш соҳасидаги илмий-тадқиқот, қидирув ва лойиҳа-конструкторлик ишлари йил сайин такомиллашиб бормоқда.

Нефть ва газ саноатининг инвестиция сиёсати, аввало соҳани диверсификация қилиш нефть ва газ ресурсларини чуқур қайта ишлашни таъминлаш учун юқори технологиялар билан хорижий инвестицияларни жалб қилиш муҳим омилга айланмоқда.

Бу эса албатта соф рақобат муҳитини талаб этади. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи(БНҚИЗ)да ташкил этилган мазкур пресс-тур  нефть маҳсулотлари бозорида  шаклланиб келаётган соғлом рақобат ҳақида ижобий сигнал бермоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан