"Замонавий дунё шу ердан бошланади". Юрий Дуд "Кремний водийси" ҳақида филм суратга олди

Россиялик журналист Юрий Дуд дунёнинг йирик IT компаниялари офислари жойлашган Калифорния штатидаги "Кремний водийси" ҳақида "Дунёнинг IT-пойтахти ишлайди" деб номланган уч соатлик филм суратга олди.

Филм қаҳрамонлари "рус тилида гапирадиган" ҳамда Америкада ўзини уйдагидек ҳис этадиган одамлардир. Улар орасида Gagarin Capital венчур фонди асосчиси Николай Давидов, Google Stadi'нинг маҳсулот бўйича директори Андрей Дороничев, MSQRS лойиҳаси ҳаммуасисларидан бири Евгений Невгенлар бор.

YouTube видеохостингига жойланган филм 8 соат ичида 1,2 миллион марта кўрилди.