Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Зангиота туманида ИИБ ходимлари томонидан фуқарога тан жароҳати етказилганлиги тўғрисидаги хабарга расмий муносабат билдирилди
12.11.2021 16:19,  
303

Маълум қиламизки, жорий йилнинг 11 ноябрь куни кечки соат 20.00ларда Зангиота тумани, Рамадон маҳалла фуқаролар йиғини, Марказий кўчасида яшовчи фуқаро У.Х. (она) мурожаат қилиб, ўғли, ишсиз, 1974 йилда туғилган У.М. мунтазам равишда спиртли ичимликлар истеъмол қилишини, айни вақтда уйда жанжал қилиб, онаси ва яқинларига тазйиқ ўтказаётганлигини айтиб, ёрдам сўраган.

Воқеа жойига етиб борган Зангиота тумани ИИБ ходимлари томонидан тартиббузар қўлга олиниб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183 (Майда безорилик), 187 (Жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш) ҳамда 194 (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддалари билан материаллар расмийлаштириш вақтида, фуқаро У.М. ИИБнинг маъмурий биносидан қочиб кетиб, гўёки унга нисбатан куч ишлатилганлиги ҳақида ёлғон маълумотларни тарқатган.

Ҳозирда фуқаро У.М. ички ишлар органларига олиб келинган ҳамда унга нисбатан, юқоридаги моддаларга қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 40 (Туҳмат) билан материаллар расмийлаштирилиб судга тақдим этилган  — дея хабар бермоқда ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Ш.К.Ғиёсов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан