Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарида коронавирусга оид илмий тадқиқотлар олиб борилади
29.11.2020 11:26,  
59

1- ва 2-сон Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус ва пневмония билан касалланган беморлар кескин камайгани инобатга олиниб, муассасалар базасидан унумли фойдаланиш ҳамда келгусида уларнинг фаолиятини тиббиётнинг бошқа йўналишларига ҳам мослаштириш мақсадида реабилитация бўлимлари ташкил этилиши кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Шунингдек, ушбу шифохоналарда коронавирусга оид илмий-тадқиқот ва инновация ишларини амалга ошириш мўлжалланмоқда. Шу мақсадда шифохоналарда илмий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозими жорий қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 17 ноябрь куни бўлиб ўтган видеоселекторда Ўзбекистон бўйича 89 та муассасада 17 500 та ўрин COVID-19 билан касалланганлар учун ажратилгани ҳамда ушбу ўринларда 6570 нафар бемор даволанаётгани ва койкалар бандлиги республика бўйича эса 38 фоизни ташкил этиши маълум қилинганди. Шу муносабат билан, мутасаддиларга коронавирусга ихтисослашган шифохоналар фаолиятини чуқур ўрганиб, уларни оптимизация қилиш топшириғи берилганди.

Шундан сўнг Тошкент шаҳридаги «Атлас» савдо мажмуаси биноси ва «Ёшлик» спорт мажмуасида ташкил этилган тақсимлаш марказлари фаолиятлари тўхтатилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан