Зангиотада 83 яшар кампир қотилликда айбланмоқда

Зангиотада 83 яшар кампир қотилликда айбланмоқда

Иллюстратив фото

Тошкент вилояти Зангиота туманида саксон учга кирган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. У қасддан одам ўлдирганликда (Жиноят кодекси, 97-модда) айбланмоқда. Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов мазкур хабарни тасдиқлар экан, жиноят 31 йил бурун содир этилганини алоҳида қайд этди.

Унга кўра, шу йилнинг 23 май куни Зангиота тумани истиқомат қилувчи фуқаро З.Г. яшаш ҳовлисидаги эски омборхонани бузиб, ўрнига ҳожатхона қуриш учун чуқур қазиган вақтда одам скелетига хос бўлган суяклар топилган.

У мазкур хонадонни 1989 йилда Е.М. исмли аёлдан сотиб олгани аниқланади. Ҳамма гап ҳовлининг эски эгасида экан. Чунки, суриштирув жараёнида Е.М. (1937 й.т.) қилмишидан пушаймон бўлиб, айбига иқрор бўлди. Унинг тан олишича, 1989 йилда ўзи билан бирга яшаб келган Р.Ш.ни (марҳум аёлдан 20 ёш кичик экани айтилади) қасддан ўлдириб, ҳовлига кўмиб юборади. Орадан кўп ўтмай ҳовлини сотади.

Ёши бир жойга борган аёлга қандай жазо берилиши мумкин?

Ҳозирча бу савол очиқ.

Айни пайтда туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.