Зангиотада жиноят содир этгани учун қидирувга берилган шахс Наманганда ушланди

Зангиотада жиноят содир этгани учун қидирувга берилган шахс Наманганда ушланди

8 июнь куни Тошкент вилояти ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси тезкор ходимлари томонидан Наманган вилоятида ўтказилган тадбир давомида қидирувдаги шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар бермоқда.

Маълум бўлишча, бундан неча муддат олдин Наманган шаҳрида яшовчи, 1975 йилда туғилган Иброҳим Х. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми, 228-моддаси 2-қисми «б» банди, 228-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этиб, терговдан яшириниб юрганлиги сабабли Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган.

Мазкур қидирув асосида Тошкент вилояти ИИББ ХТТБ ва Зангиота тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан Наманган вилоятида ўтказилган тезкор-қидирув тадбири давомида ушбу шахс қўлга олиниб, Зангиота тумани ИИБ олиб келинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.