Zara бренди эгаси бутун дунё бўйлаб дўконларини ёпмоқда

Zara бренди эгаси бутун дунё бўйлаб дўконларини ёпмоқда

Inditex (Forbes маълумотларига кўра дунёнинг саккизинчи миллиардери Амансио Ортега эгалик қилади) компанияси дунё бўйлаб 1000 дан 1200 тагача дўконларни ёпишни режалаштирмоқда. Бу барча дўконларнинг еттидан бири деганидир. Асосан Осиё ва Европада жойлашган Zara, Bershka, Pull & Bear ва Massimo Dutti брендларининг расмий дўконлари ёпилади, дея хабар беради The Guardian нашри. 

Компания коронавирус туфайли кескин ўзгарган энг йирик чакана сотувчилардан бири ҳисобланади, деб ёзади WSJ. Нашр Inditex инқирозга сотувларда жисмоний иштирокни камайтириб, унинг ўрнига онлайн харидларни ривожлантириш орқали жавоб бермоқда, деб ҳисоблайди.

Савдо дўконларининг ёпилиши билан бир қаторда, 450 та янги дўкон очишни ва рақамли савдо каналларига уч йил давомида 1 миллиард евродан кўпроқ сармоя киритишни режалаштирмоқда. Ёпиқ дўконларнинг ишчилари иш жойларини йўқотмайдилар: уларга онлайн савдо билан шуғулланиш таклиф этилади.

Биринчи чоракда онлайн савдонинг 50 фоизга ўсиши ва апрел ойининг ўзида 95 фоизга ўсишига қарамай, пандемия компаниянинг даромадини камайтирди. Феврал ойининг бошидан апрел ойининг охиригача у 44 фоизга пасайиб, 3,3 миллиард еврони ташкил этди ва чорак учун соф ёъқотиш 409 миллион еврога етди.