Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Захарованинг баёнотидан сўнг Россия элчиси Руминия ТИВга чақирилди
13.06.2020 12:56,  
706

Россия ташқи ишлар вазирлиги вакиласи Мария Захарованинг Руминия миллий мудофаа стратегияси тўғрисидаги баёнотидан сўнг Россиянинг Бухарестдаги элчиси Валерий Кузмин Руминия ТИВга чақирилди.

"Руминиянинг миллий мудофаа стратегиясида Россия Федерациясининг эсга олиниши ажабланарли эмас, чунки бу сўнгги йилларда минтақада Россия томонининг машҳур бўлган хатти-ҳаракатларининг натижасидир. Бундай хатти-ҳаракатлар, жумладан НАТО ва Европа Иттифоқи даражасида беқарорлаштирувчи сифатида баҳоланади" - дейилади Руминия Ташқи ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинган баёнотда.

Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, янги мудофаа стратегияси Руминиянинг НАТО ва Европа Иттифоқига аъзо давлат мақомини акс эттиришини ва "Евроатлантика қадриятлари ва халқаро ҳуқуқ алоқаларида Руминия сиёсати"ни ифода этишини таъкидлади.

"Ташқи ишлар вазирлиги, агар Россия томони бу масалада чинакам садоқатини намойиш этса, ўзаро ҳурматга асосланган прагматик мулоқот бўлиши мумкинлигини тасдиқлайди", - дея таъкидлади вазирлик.

Аввалроқ Руминия Олий Мудофаа кенгаши Президент Клаус Ёханнис бошчилигидаги мамлакатнинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Миллий мудофаа стратегияси лойиҳасини маъқуллаган, унда Россия «Таҳдидлар» бўлимида тилга олинган. Ўз навбатида, Захарова, Бухарестнинг Москвани миллий таҳдидлар рўйхатига киритиш нияти Қора денгизда АҚШ ва НАТОнинг иштирокини кучайтириш истаги билан изоҳланиши мумкинлигини айтган эди.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан