Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Зеленский АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси билан учрашди
2.05.2022 14:23,  
65

Украина Президенти Владимир Зеленский кеча, 1 май куни АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси билан учрашди. Бу ҳақда «BBC news» манбаси хабар бермоқда.

Украина Президенти девонидан қилинган баёнотга кўра, учрашув Киевда бўлиб ўтган.

Зеленский Пелоси ва Америка делегациясини Банкова кўчасидаги Президент идораси олдида кутиб олган. 

Бу АҚШ расмий делегациясининг Россиянинг кенг миқёсли ҳужуми бошланганидан бери Украинага биринчи ташрифидир. 

Зеленский АҚШ Россия агрессиясига қарши курашда Украинани кучли қўллаб-қувватловчи етакчи эканлигини таъкидлаган. У АҚШга Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишда ёрдам бергани учун миннатдорлик билдирган. 

«Мен Америка Қўшма Штатлари, халқи, Конгресс томонидан кучли қўллаб-қувватлаш сигнали учун сизлардан миннатдорман. Бу сигнални мен Президент сифатида, шунингдек, бизнинг жамоамиз ва Украина халқи юқори баҳолаймиз. Бу шуни кўрсатадики, Қўшма Штатлар бугун Россия Федерациясининг агрессиясига қарши урушда Украинани кучли қўллаб-қувватловчи етакчи ҳисобланади», деган Зеленский. 

Зеленский, шунингдек, АҚШ президенти Жо Байденнинг Конгрессга Украинага 33 миллиард долларлик молиявий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги чақириғининг аҳамиятига эътибор қаратган.

Ўз навбатида, Пелоси Президентга АҚШ Конгресси ва халқининг саломини етказган, шунингдек, Украинага кураш учун миннатдорлик билдирган ва АҚШ бу кураш тугамагунча Украина билан бўлишини таъкидлаган. 

Зеленский Украина-Америка давлатлараро ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қўшган катта шахсий ҳиссаси, суверен, мустақил ва демократик Украинани қўллаб-қувватлагани учун Пелосини «Малика Олга ордени» билан тақдирлаган.

 

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан